Лаборатория

«O'ZERAE CLIMATE CONTROL» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси синов-ўлчаш лабораторияси «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқарув миллий агентлиги қошидаги аккредитация маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан аккредитация қилинган ва 23.11.2018 йил санасидаги №UZ-AN TL.0027 (UZ.AMT.07.MAI.1186) рўйҳатга олиш рақами билан «Аккредитация гувоҳномаси» олди. O'z Dst ISO / IEC 17025:2007 миллий аккредитация тизимининг талабларига жавоб беради.
 
Синов-ўлчаш лабораториясини аккредитлаш доираси қуйидагиларни ўз ичига олади:
 
1. EDS-T-7627 стандартига мувофиқ юқори ҳароратга иқлимий қаршилигини аниқлаш;
 
2. EDS-T-7005 стандартига мувофиқ юқори намликда автомобиль қисмларининг атроф-муҳитга барқарорлигини аниқлаш;
 
3. Ташқи кўриниши, умумий ўлчамлари (геометрик), вазн:
- Ts22838117-001:2014 ташкилот стандарти 6.1 ва 6.2 бандларига мувофиқ;
- Ts22838117-002:2018 ташкилот стандарти 7.1 бандига мувофиқ;
- EDS-T-7611 стандартига мувофиқ;
- ГОСТ 29329 стандартига мувофиқ.
 
4. Қобирға қисмларини ўлчамлари, чоклари ва бошқа кичик ўлчамдаги чизиқли ва бурчак ўлчовларини ўлчаш:
- Ts22838117-002:2018 ташкилот стандарти 7.9 бандига мувофиқ;
- EDS-T-7127 стандартига мувофиқ;
- GMW 14058 стандартига мувофиқ.
 
5. Қобирғаларни ёриқларга бардошлилигини текшириш:
- Ts22838117-001:2014 ташкилот стандарти 6.5.1 бандига мувофиқ;
- Ts22838117-002:2018 ташкилот стандарти 7.7 бандига мувофиқ.
 
Синов-ўлчаш лабораторияси томонидан ўлчаш тизимларини (MSA) таҳлил қилиш услуби жорий этилган бўлиб, унинг ўтказилиш даврийлиги қуйидагича:
1. Янги лойиҳалар даврида;
2. Сифат бўйича муаммолар аниқланганда;
3. Маҳсулотнинг асосий хусусиятларини назорат қилувчи ўлчов воситалари учун йилига 2 марта.
 
Асосий истеъмолчи «GM Uzbekistan» АЖ нинг талабига биноан BIQS тизими жорий этилди.
ISO 9001:2015, IATF 16949:2016 халқаро стандартлари талабларига мувофиқ сифат менежменти тизими жорий этилди.
«O'ZERAE CLIMATE CONTROL» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси синов-ўлчаш лабораторияси зарур бўлган синов ускуналари ва ўлчов воситалари билан жиҳозланган.
 
No. Махсулот Ўлчаш асбоби / жихози Расм Спецификацияси Ишлаб чиқарувчи Қўллаш
1 Ҳамма маҳсулот Икки ўлчамли визуал ўлчаш машинаси
(VMM-3020)
-Визуал ўлчам кўлами: X,Y 300 x 200 mm
-Микроскоп оғирлиги 200 kg
- Ўлчами: 770x590x1000
-X,Y-ўқи аниқлиги: (3+L/200) um
INNO-TECH CORPORATION
Корея
Деталларни микроскопик ўлчамларини ўлчаш
2 Ҳамма маҳсулот Юқори/паст ҳароратга ва намликка синовчи камера - Қуввати: 8 kW, 10A
- Камера сиғими: 1000x1000x1000 mm
- Ҳарорат диапазони:
-40~150 °C
- Намлик диапазони: 20%R.H.~98%R.H
KOMEG Technology Ind Co., Ltd
Хитой
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни иссиққа, совуққа ва намликка синаш
3 Ҳамма маҳсулот Динамометр калитларни текширувчи асбоб - Кўлами: 10~100 Nm
- Аниқлиги: ±2%
- Габарити: 487x257x193 mm
TOHNICHI
Япония
Динамометр калитларни калибрация қилиб текшириш
4 Ҳамма моделлар Радиатор, Конденсор, иситгич Ёрилишга синовчи камера - Қуввати: 5 kwh
- Мак. босим: 35 MPa
- Камера сиғими: 900x800x500 mm
KDAC
Корея
Қобирғаларни сув босими остида ёрилишга синаш
5 Ҳамма маҳсулот Рақамли баландлик ўлчагич (штангенрейсмус) - Кўлами: 0~1000, 0~600, 0~300 mm Mitutoyo
Япония
Деталларни баландликларини ўлчаш
6 Ҳамма маҳсулот Баландлик ўлчагич (штангенрейсмус) - Кўлами: 0~1000, 0~600, 0~300 mm Mitutoyo
Япония
Деталларни баландликларини ўлчаш
7 Ҳамма маҳсулот Ўлчаш плитаси - Кўлами: 1000x750x201 ZUNWOO
Корея
Деталларни ўлчашда асос сифатида ишлатиш
8 Ҳамма маҳсулот Штангенциркуль - Кўлами: 0~200, 0~300, 0~600, 0~1000 Mitutoyo
Япония
Деталлар ўлчамларини ўлчаш
9 Ҳамма маҳсулот Микрометр - Кўлами: 0~25, 25~50 Mitutoyo
Япония
Деталларнинг кичик ўлчамларини ва қалинликларини ўлчаш
10 Ҳамма маҳсулот Динамометрик калит - Кўлами: 15-25 Nm
15-25 Nm
15-25 Nm
0-6 Nm
Tohnichi
Япония
Айланиш моменти кучини ўлчаш
11 Ҳамма маҳсулот Ричаг-тишли индикатор - Кўлами:
0-0,2 mm
0-0,4 mm
Mitutoyo
Япония
Чуқурлик ва нотекисликларни ўлчаш
12 Ҳамма маҳсулот Радиусли шаблон - Кўлами:
1,0-7,0 mm
15,5-25 mm
7,5-15,0 mm
Mitutoyo
Япония
Ботиқ ва қабариқ юзалар радиусларини ўлчаш
ButtonLogin